24K28Telegramda ochish
Ҳукумат вакиллари кўпроқ гапиравериши керак Абдулла Абдукадировнинг Марказий банкнинг умумэътироф этилган ва қонун билан ҳимояланган функцияларига оид саволларига турлича жавоблар берилди (1, 2, 3). Яна нимадир қўшиш қийин. Янги Ўзбекистоннинг эскисидан энг катта фарқи президентдан бошқа ўзбек расмийларининг ҳам гапириши, чиқиш қилиши, тўғрими ё нотўғрими, мулоҳазалари билан бўлишиши бўлиб турипти (борган сари чиқишлар камайиб бораётганига қарамай). Расмийлар кун тартибида қанақа қарорлар пишиб етилаётгани ё устувор бўлиб турганини билиб туриш учун ҳам бу керак. Кўп хато ва зарарли қарорлар бу ҳақда гапирилмай, овоза қилинмай, юмалоқ-ёстиқ ўтиб кетаётгани учун ҳам қабул қилиб кетилмоқда. Расмийлар ҳамиша ҳам тўғри қарор қабул қилмасликларини билишимиз учун ҳам улар ОАВда, твда, тармоқда гапираверишлари керак. Бу норма. Чиқишлар муҳокама қилиниши, танқидга учраши, шубҳага олиниши ёки олқишланиши ва қувватланиши ҳам норма. Бу каби кейсларга нисбатан реакция "фалончи сен гапирма, фустончи сен кўринмай тур, бошқа интервью берма" қабилида ёндашувлар тарзида бўлмаслиги керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin