31K36Telegramda ochish
Ўзбек капитализми янги босқичга интилмоқда Сўнгги вақтларда ўзбек хусусий секторида кузатилаётган энг муҳим тенденция – бу бирлашишга бўлган реал эҳтиёж ва амалий ҳаракатлардир. Яқингача ҳар ким ўз йўли билан юраётган, ресурс, бозор ва билим билан ягона экотизим сифатида алоқаси заиф бўлган бизнес тўпламлари бугун ўз ичида кооперация маданиятини шакллантира бошлади. Айни пайтда бир қатор йирик тадбиркорлар чет элдаги ҳамкорлар билан музокаралар ўтказишмоқда, қўшма лойиҳалар ҳақида фикр алмашишмоқда ва буни давлат эмас, балки ўз ташаббуси билан амалга оширмоқда. Қисқаси, “бизга ёрдам беринг” деган давр ортда қолди.

Arxivda shunga yaqin