22K28Telegramda ochish
🔒 Хавфсиз маҳалла — бизнинг устувор вазифамиз! ASIA ALLIANCE BANK кўмагида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги "Янги Камолон" маҳалласида 22 гектар майдонда хавфсизликни таъминлаш ва ҳудудни рақамлаштириш бўйича йирик лойиҳа муваффақиятли якунланди. 📍 Амалга оширилган ишлар: ✅ Маҳаллада 20 қаватли уй ва ички йўллар кесишмаларига жами 185 та видеокамера ўрнатилди; ✅ Маҳаллада истиқомат қилувчи 1561 та оила учун 24 соатлик видео кузатув тизими йўлга қўйилди; ✅ Маҳалла ҳудуди замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар билан жиҳозланди; ✅ Лойиҳанинг умумий қиймати 900 миллион сўмни ташкил этди. 🎯 Лойиҳа "Янги Камолон" маҳалласининг 6080 нафар аҳоли, жумладан 840 нафар нафақахўр учун хавфсиз ва қулай яшаш муҳитини яратишга қаратилган. 💼 ASIA ALLIANCE BANK доимо ижтимоий аҳамиятга эга маҳалла ташаббусларни қўллаб-қувватлайди ҳамда жамиятга хизмат қилиш ва фуқаролар фаровонлигини оширишни ўзининг устувор вазифаси деб билади. Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin