20K18Telegramda ochish
🏦 Асакабанк ташаббуси билан HR ва сунъий интеллект масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилди Тошкент шаҳрида "Асакабанк" АЖ ташаббуси билан сунъий интеллект шароитида HR трансформациясига бағишланган халқаро конференция ташкил этилди. Мазкур тадбир Марказий Осиёнинг етакчи HR экспертлари, бизнес ва технология вакилларини бир майдонда жамлади. Сессиялар доирасида меҳнат бозоридаги глобал ўзгаришлар, HR функциясининг стратегик эволюцияси ва инсон капиталини бошқаришда сунъий интеллектни жорий этиш масалалари чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, ходимларни рағбатлантиришнинг инновацион тизимлари ва жамоавий менторлик моделларини татбиқ этиш орқали замонавий корпоратив бошқарувда инсон омилининг устуворлиги алоҳида қайд этилди. Тадбир якунида экспертлар сунъий интеллект ходимлар ўрнини босмаслиги, балки уларнинг салоҳиятини кенгайтирувчи восита сифатида хизмат қилишини хулоса қилдилар. Узлуксиз малака ошириш ва инсоний қадриятларни сақлаб қолиш келгуси барқарор тараққиётнинг асосий драйверлари сифатида эътироф этилди. Ушбу нуфузли мулоқот майдони Асакабанкнинг илғор HR ёндашувларини жорий этиш, инсон капиталига инвестиция киритиш ва инновацион муҳитни шакллантириш борасидаги узоқ муддатли корпоратив стратегиясига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Telegram | Instagram| Facebook | Youtube | Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin