



🏦 Ўзсаноатқурилишбанкда AI Hackathon ўтказилди
Ушбу хакатон Президент Шавкат Мирзиёевнинг рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллектни ривожлантириш ташаббуси доирасида ташкил этилди. Тадбир банк, молия ва иқтисодиёт соҳасидаги реал муаммоларга инновацион ечимлар топишга қаратилган бўлиб, ёшлар, дастурчилар ва стартап жамоаларини фаол жалб этишни мақсад қилган. Хакатон янги иш ўринлари яратиш, замонавий кўникмаларни ривожлантириш ва ёшларни юқори технологиялар соҳасига кенг жалб қилиш учун ҳам муҳим имконият яратади.
СҚБ AI асосида мижозларга янада қулай, тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиб, рақамли хизматларни соддалаштириш, мижозлар эҳтиёжини таҳлил қилиш ва шахсийлаштирилган таклифлар шакллантириш устида ишламоқда.
Бундай ташаббус банкнинг рақамли қиёфасини шакллантириш баробарида, ҳар бир мижоз учун максимал қулайликка эга бўлган замонавий банк маҳсулотларини тақдим этиш базасини кенгайтиради.
Реклама
- https://t.me/sqbuz/5224@sqbuz