16K51Telegramda ochish
Тошкентда уй-жой нархининг даромадга нисбати жозибаси яқин пойтахтларга нисбатан ҳам ортган Марказий банк 65 кв.метрлик хонадон мисолида Тошкент шаҳрини собиқ совет маконидаги еттита пойтахт билан ҳам солиштирган. Уй-жой нархининг даромадга нисбати индекси бўйича Тошкент Қозоғистон пойтахти Остонадан ортда қолган холос. Ижаранинг нисбий арзонлиги борасида ҳам Тошкентни фақат Остона ортда қолдирган. Ҳисоб-китобларда 2026 йил 1 январь ҳолатига Тошкент шаҳрида 1 м2 квадрат уй-жой ижара тўлови 89,7 минг сўмни (бир ой учун) ташкил этгани, аҳолининг ўртача даромади сифатида 2025 йилда Тошкент шаҳрида ходимларга ҳисобланган ўртача номинал иш ҳақи (10 753,8 млн.сўм) ва уй-жой нархи сифатида 2026 йил 1 январь ҳолатига 65 м2 хонадонлар ўртача нархи (1 м2 учун ўртача 14,9 млн.сўм) кўрсаткичларидан фойдаланилган. Регулятор хулосаларига кўра: ижара даромадлари даражаси уй-жой нархларига нисбатан барқарорлашмоқда; Тошкент шаҳри уй-жой бозорида ижара сегменти талаб омили туфайли нисбатан тезроқ ривожланиб, инвесторлар учун барқарор даромад манбаи ва шаклланаётган бозор сифатида юқори потенциал мавжудлигини кўрсатмоқда; ижарадан олинадиган даромадлар, аҳоли даромадлари, ялпи талаб ва таклиф каби фундаментал омиллардан келиб чиқиб, келгусида пойтахтда кўчмас мулк нархлари ошиши эҳтимолини юзага келтиради; келгусида ипотека бозорининг кенгайиши ва инвестицион талабнинг ошиши натижасида уй-жой нархининг ижара тўловларига нисбатининг ўсиш эҳтимоли мавжудлигини кўрсатади. Тошкент шаҳрида ижара бозорини мувозанатли ривожлантиришда кўчмас мулк таклифини кенгайтириш ҳамда мазкур бозорни институционаллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin