Уй арзон эмас, ижара янада қиммат Тошкент
Одатда узун пуллар қимматлиги, аҳоли/урбанизация юқори даражада ўсиши шароитида шундай ҳолат давом этаверади.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти жуда қизиқ таҳлиллар билан бўлишмоқда. Мазкур таҳлиллар Тошкентда уй-жой ва ижара бозорининг келажаги ва бизнес имкониятлар ҳақида мулоҳазаларга чорлайди.
Демак, Тошкентда уй-жой арзон эмас. Ўртача хонадон сотиб олиш учун жонй бошига ЯИМнинг 50 баробарини сарфлаш керак. Бу борада Тошкентда уй-жой анча тараққий этган мамлакатлардан кўра нисбатан қиммат, ҳатто каррасига қиммат.
Иккинчи қизиқ ҳолат, ижаранинг қимматлиги. Ижара бизнесининг даромадлилиги 10%дан зиёд. Ўз-ўзидан сотиб олинган хонадон 10 йилда ўз қийматини оқлайди.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, масалан Тошкентда ҳам, худди Туркия, Грузия, Болгария, Кипр каби давлатлардаги сингари аввалбошдан фақат ижара мақсади кўзланган, профессионал бошқариладиган Апартаментлар бизнеси учун кенг имкониятлар бор.
- https://telegra.ph/file/f95ca28df4790f2e11364.jpgtelegra.ph
- https://t.me/ifmr_public/1996@ifmr_public