30K118Telegramda ochish
Тошкент шаҳрида уй сотиб олишга “14,9 йиллик даромад” керак бўлади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йил якунлари бўйича Уй-жой бозори таҳлилини тақдим этган. Марказ ҳисобларига кўра, охирги 3 йилда Ўзбекистонликларнинг уй-жой харид қобилияти (price-to-income ratio) яхшиланган. Марказ таҳлилларига кўра, даромадлар уй-жой нархларидан тезроқ ўсмоқда. 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда уй-жой сотиб олишга ўртача “9,9 йиллик даромад” керак бўлади. Солиштириш учун, масалан, қозоғистонликларга уй-жой сотиб олишга “9,2 йиллик даромад” керак. Даромадлар ва уй-жой нархи нисобида олганда ҳам энг қиммат макон Тошкент шаҳри бўлиб қолмоқда. Тошкентда уй-жой сотиб олишга 14,9 йиллик даромад керак бўлади. Сирдарёда эса уй олиш анча арзон, бунинг учун “7 йиллик даромад”кифоя. Ўзбекистоннинг Навоий ва Қашқадарёдан бўлак барча ҳудудларида охирги 3 йилда уй-жой сотиб олиш имконияти нисобда яхшиланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin