Тошкент шаҳрида квартира сотиб олиш ижарада туришга нисбатан “арзон”роқ
Марказ ҳисобларига кўра, Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 январь ҳолатига квартира нархи 11,2 йиллик тўланадиган ижара ҳақига
тенг бўлган.
2022 йил январига солиштирганда уй-жой нархлари ижара нархларига нисбатан тезроқ ўсганлиги туфайли ушбу нисбат катталашиб (3,65 йилга кўпайган) келган. Бошқача айтганда, мазкур даврда квартира сотиб олишдан кўра ижарада туриш афзаллиги ортган.
Нарх-ижара нисбати 16
йилгача бўлса уйни сотиб олиш ижарага олгандан “афзалроқ”, 16 –21 йил оралиғида бўлса, квартира сотиб олиш ва ижарага туриш қиймати бир хил, 21 йилдан катта бўлса, ижарада туриш олиш уйни
харид қилишдан кўра афзалроқ кўрилади.
Шунга кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳрида квартира сотиб олиш ижарада туришга нисбатан “арзонроқ (афзал) деб ҳисоблаш мумкин.