Тошкентда уй-жой бозори қизишда давом этмоқда
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти навбатдаги ўрганиш ва таҳлиллари натижалариrа кўра, кўчмас мулк ва ипотека бозори бўйича ҳисоботини тақдим этмоқда.
Ҳисоботда Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари тренди ва динамикасига оид айрим хулосалар жуда қизиқ.
Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари учун ҳисобланган «пуфак индекси» нархлар пуфак хавфи чегарасига яқинлашиб бораётганини кўрсатмоқда. Пойтахтда ўртача таъмирланган 2 хонали хонадон сотиб олиш учун талаб этиладиган муддат (ўртача иш ҳақига нисбатан) 10 йилгача етган. Бу борада Тошкент шаҳри Токио, Париж ва Лондон шаҳарларига деярли етиб олган.
Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгариши ва унинг ижарасидан келадиган умумий йиллик даромадлилик жисмоний шахсларнинг чет эл валютасидаги узоқ муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкасидан (2023 йил сентябрда 5,3 фоиз) анча юқори.
Ҳудудларда 1 квадрат метр учун кадастр ҳужжатлари чиққандан кейинги нарх кадастр олишдан олдинги нархдан ўртача 19−20 фоизга қимматлашса, пойтахтда ушбу кўрсаткич 35−39 фоизгача етади.