#MeniEshiting #BolalarniAsraylik
Ижтимоий ҳимоя агентлиги бепарволик оқибатида азият чекадиган болалар масаласи юзасидан омма эътиборини ўзига қаратди. Афсуски, бу жамиятимизга тааллуқли оғриқли мавзулардан бири.
Ота-оналар ўзаро тушунмовчиликка бориб, бунинг аламини мурғак қалблардан олиши ҳақида тез-тез эшитиб турамиз. Албатта, бизнинг жамиятимизда бундай номақбул ҳаракатлар амалга оширилмаслиги шарт – болаларнинг қадр-қимматини топташга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
Болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ижтимоий ҳимоя сиёсатининг устувор йўналишидир. Келинг, барчамиз болаларимизни асрайлик, меҳр берайлик, уларнинг ривожланиши учун замин яратайлик.
- https://t.me/ijtimoiyhimoya_official/535@ijtimoiyhimoya_official