
Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни назарда тутувчи қонун қабул қилиниши кутилмоқда
“Болаларга алоҳида зўравонлик ҳолати ҳам ҳар бир бола учун катта фожиа бўлиб, унинг оқибатлари боланинг бутун ҳаёти давомида давом этади, унинг жисмоний, ақлий, психологик, ижтимоий ва ахлоқий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, боланинг академик кўрсаткичларига таъсир қилади“, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров.
Қонун лойиҳасида болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига таъриф берилиб, уларни содир этишни тақиқлаш, қонунга биноан таъқиб қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш кўзда тутилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси билан илк бор янги институт жорий қилиняпти. Яъни, эндиликда болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф этилмоқда. Ордер ваколатли орган томонидан зўравонликдан жабрланувчининг қонуний вакилига ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахсга ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг ўзига берилади.
- https://t.me/ijtimoiyhimoya_official/859@ijtimoiyhimoya_official