30K42Telegramda ochish
Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этишга қаратилган глобал ҳаракатга қўшилмоқчи Болаларга нисбатан зўравонлик дунё миқёсида жиддий ижтимоий муаммо сифатида қоляпти. Бу масала бўйича ИҲМА ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ўтказилган давра-суҳбатида Ўзбекистон расмий равишда Богота Чақириғига қўшилиши ва бу борадаги глобал ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлиги билдирилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари таъкидлашича, Ўзбекистонда 13 миллиондан ортиқ бола яшайди ва бу рақам мамлакат аҳолисининг 35 фоизини ташкил этади. “Афсуски, кўплаб оилаларда тарбияда зўравонлик элементлари мавжуд. Болаларга нисбатан зўравонлик муаммоси ҳанузгача жамиятдаги энг долзарб ижтимоий муаммолардан бўлиб қолмоқда”. Шунингдек, суҳбатда Янги қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун май ойида кучга кириши айтилди. Бу Қонун болаларни ҳимоя қилиш бўйича амалга ошириладиган йирик ишларга туртки бўлиши кутиляпти. Албатта, бунда қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши ва самарали ҳимоя механизмларини жорий қилиш масаласи ҳам актуал. Болалар ўзи яшайдиган оила, маҳалла, ўқийдиган боғча-мактабида, умуман, ўз ватанида қўрқмай бемалол юра оладиган даражага етиб бориш фақат орзулигича қолиб кетмаслиги керак. Ҳаётнинг энг ширин неъмати бўлган болаларни доимо, ҳаммамиз асраб-авайлашимиз, уларни соғлом ва эркин, бахтли вояга етказишимиз керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin