Болаларга нисбатан зўравонликка оид фикр билдириш мумкин бўлган платформа ишлаб чиқилди
Ҳар бир бола бахтли ва ҳимояланган бўлишга ҳақли. Ҳатто оилада ҳам уларнинг хавфсизлигига энг кўп эътибор қаратилиши керак. Аммо, афсуски, баъзи болалар айнан оилада зўравонлик қурбонига айланиб қолмоқда.
Уларнинг ҳаётига салбий таъсир қилувчи бундай ҳолатларни фақат оила ичидаги масала, деб ҳисобламаслик керак. Бундай муаммолар — жамият бефарқ бўлиши керак бўлмаган долзарб масала.
Қўшни уйда зўравонлик бўлаётганини билиб қолган вазиятда эътиборсиз қолдирмайсиз, тўғрими? Хўш, бунга қандай муносабат билдириш мумкин? Жамиятда болаларга нисбатан зўравонлик билан қандай курашиш мумкин?
Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан U-Report платформасида айни болаларга нисбатан зўравонлик мавзусида сўров ўтказиляпти. Унда иштирок этиб, жамият келажаги ҳақида биргаликда ўйлайлик: 👉 @UReportUzbBot