26K31Telegramda ochish
Бензин ва ёқилғи қимматлашишда давом этмоқда Сентябрь ойи якунлари билан сезилган инфляция 13,4%ни ташкил этган. Пойтахт Тошкентда энг юқори 15,4%лик инфляция сезилган. Ой давомида нархи юқори даражада ўсиши кузатилган маҳсулотлар қаторида гўшт ва сутни кўрсатганлар улушда гарчи биринчи ўринда бўлсада, 56%га тушган. Бензин ва ёқилғи нархлари кескин ошаётганини ҳис қилаётганлар улуши 34%дан 39%га етган. Яна ой давомида Дорилар (29%, +4%) ва Ижара ҳақи (18%, +4%) нархларида юқори даражада ўсишни сезганлар улуши кўпайган. Юқори даромадли аҳолининг сезаётган инфляцияси кескин кўтарилиб, 15,4%ни ташкил этган (+1,7%). Бойсундаги офатга алоқаси борми ё йўқми, лекин Сурхондарёда 17% ва ундан юқори инфляция сезганлар улуши 35%га етган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin