23K60Telegramda ochish
Гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, электр ва табиий газ юқори даражада қимматламоқда Октябрь ойида нархларида юқори ўсиш қайд этилган товар ва хизматлар учлиги ўзгаришсиз қолган. Сўралганларнинг 51%и гўшт ва сут, 37%и бензин ва ёқилғи, 35%и электр ва табиий газ нархлари юқори даражада ўсганини қайд этишган. Энг юқори даромадга эга қатламнинг сезган инфляцияси ўтган ойдаги 15,4%дан 13,8%гача туширилган бўлса, даромадга эга бўлмаганларнинг сезган инфляцияси 12,7%дан 13,8%гача кўтарилган. Яъни, энг бойлар ва умуман даромади йўқлар бир даражада инфляция ҳис этишган. Энг юқори сезилган инфляция Андижон вилоятида деб кўрсатилган (15,0%). Тошкент шаҳрида сезилган инфляция 15,4%дан 13,3%гача туширилган. Ҳудудлар кесимида инфляция бўйича жавоблар тақсимоти очиқланмаган (солиштирганда саволлар янада кўпайиб кетмаслиги учун бўлса керак). Инфляция кутилмалари ва сезилмалари бўйича октябрь маълумотларидан шунақа тасаввур уйғонадики, сўровнома натижалари жиддий фильтрланган ва қайта гуруҳланган, айниқса Тошкент шаҳри бўйича. Марказий банк сўровномаларининг ижро ҳокимияти истакларига мослаштирилиши ва хизмат қила бошлаши жуда хунук ишора.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin