Гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, дорилар юқори даражада қимматлагани сезилмоқда
Октябрда сезилган инфляция ўзгаришсиз, 12,4% даражасида қолган. Энг юқори даражада сезилаётган инфляция Тошкент шаҳрида - 15,5% (ўтган ойда 13,9%).
Респондентларнинг жавобларида гўшт ва сут, бензин ва ёқилғи, дорилар, мева-сабзавотлар, тухум, қурилиш моллари, тиббий хизматлар, нон ва ун, таъмирлаш нархлари юқори даражада ўсганини қайд этганлар улуши ортган.
Даромадлар қирқимида энг юқори инфляцияни 20-30 млн.сўм даромад олувчилар сезишмоқда - 20,5% (+5,9%). 30 млн.сўмдан кўп (18,0%), 7-10 млн.сўм (13,5%), 4-7 млн.сўм (12,4%), 2 млн.сўмгача (11,2%) даромад олувчиларнинг ва ҳатто даромади йўқларнинг (11,9%) сезган инфляцияси ортган.