20K58Telegramda ochish
Савдо манфаатли ҳамкорликнинг энг самарали йўли Дунёнинг энг йирик иқтисодиёти билан савдо қилиш исталган мамлакат учун иқтисодий тараққиётга ва фаровонликка етишнинг энг самарали йўли, албатта. Тасаввур қилинг, савдо ҳажми ўнлаб миллиардларни ташкил этса, тараққиёт суръати қандай бўлади. Давлат раҳбарининг АҚШга сафари давомида етакчи компаниялар, инвестиция фондлари ва молиявий институтлари билан жуда муҳим битимлар имзоланган, хусусан: – Геология вазирлиги ва “Denali Exploration group” компанияси ўртасида нодир ер элементларини ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим; – Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда “Re Element Technologies” компанияси ўртасида нодир металлар соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим; – Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Flowserve” компанияси ўртасида насос станцияларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим; – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Valmont Industries Inc” компанияси ўртасида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш тўғрисида битим; – Рақамли технологиялар вазирлиги ва “Palo Alto Networks” компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида битим; – “Uzairways” ва “Boeing” компаниялари ўртасида самолётларни етказиб бериш бўйича шартнома; – “Datacrop” ва “Luis Dreyfus Company” компаниялари ўртасида соя дуккаклари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома; – “Ўзсаноатэкспорт” ва “Cargill” компанияси ўртасида пахта етказиб бериш бўйича шартнома. Бугун тонгда Президент Трамп ўз тармоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кўлами ҳақида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирган: “Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin