20K57Telegramda ochish
Тошкентда сезилган инфляция 17,2%га етган Расмий статистика охирги 7 йилдаги энг паст инфляцияни қайд этган октябрь ойида Тошкентликлар 17,2%ни ўз таналарида ҳис этишган. Бу бузилиб қолган термометрга менгзалган расмий инфляциядан деярли 2 баробар юқори. Республика бўйича сезилган инфляция 13,4%га (+0,2%) етган. Марказий банк бу сафар бизнес томонидан сезилган инфляцияни ҳам тақдим этган. Бизнес наздига кўра, октябрда 14,1%лик инфляция сезилган (энг юқори сезилган инфляция Самарқандда 17,3%). Товар ва хизмат гуруҳлари бўйича бензин ва ёқилғи, мева-сабзавотлар, кийим-пойафзал, дорилар, йўлкира ва ташишда энг юқори нарх ўсишлари сезилган. Марказий банк нархлари юқори даражада ўсиш қайд этилган товар ва хизматлар улушини рақамларда очиқламаган. Шунингдек, ҳисоботдан аҳоли даромадлари кесимидаги жавоблар, даромадлар кесимидаги сезилган инфляция, ҳудудлар кесимидаги аҳоли жавобларининг тақсимоти олиб ташланган. Ўзингиз сентябрь ойи инфографикаси билан солиштириб бунга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Эҳтимолки, регулятор бизни ўзимиз билиб, кўриб, сезиб турган реалликлардан ҳимоя қилмоқда. Балки қарор қабул қилувчиларни ҳам.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin