21K38Telegramda ochish
Ёпиқлик сари орқага олға! Инфляцион кутилмалар бўйича маълумотлар янада "камбағаллаштирилди" Марказий банк октябрь ойи якунлари бўйича эълон қилинган инфляцион кутилмалар маълумотларидан ҳудудлар қирқимидаги кутилмалар, даромадлар кесимидаги кутилмалар ва тадбиркорлик фаолияти кесимидаги ахборотлар чиқариб ташланган. Сентябрь якуни бўйича кутилмалар қайси гуруҳ овозлари ҳисобига пасайганига ишора берадиган аҳоли жавобларининг нархлар ошиши даражасига мувофиқ тақсимотини очиқлаш тўхтатилганди. Содда қилиб айтганда, энди фойдаланувчилар инфляцион кутилмалар Тошкентда қандай, Нукусда қандай, бойларда қандай, камбағалларда қандай, савдода қандай, қурилишда қандай, асосан кимларниинг овози билан кутилма шаклланди, била олишмайди ва нисбий таҳлил, солиштириш имконига эга бўлишмайди. Яқиндагина ҳам кутилмалар учун алоҳида таҳлилий шарҳ тақдим этиб борган регулятор нега жамоатчиликни ахборотдан қисиш йўлига ўтгани умуман тушунарсиз. Бор маълумотларга қайтамиз. Октябрь якунига кўра, аҳолининг инфляцион кутилмалари ёмонлашган ва 13,7% (+0,2%)ни ташкил этган. Кутилмаларда валюта курсининг ўзгариши (-6%, 59%) хавотири бироз пасайган, лекин ёқилғи ва энергия (+4%, 49%), коммунал хизматлар (+2%, 36%), транспортнинг (+6%, 29%) қимматлашувидан ташвишланаётганлар улуши ортган. Кремль олигархлари билан қовушиб кетган монополист энергетикларнинг истеъмолчилар чўнтагини икки карра қоқиштираётганидан одамлар хурсанд эмас. Бизнес кайфиятига ҳам пессимизм қайтган, тадбиркорлар сўровларида 14,4% (+0,2%) инфляцион кутилмалар шаклланган. Аҳоли каби тадбиркорлар ҳам норози: ёқилғи ва энергия (+5%, 47%), коммунал хизматлар (+6%, 37%), транспорт хизмати (+4%, 32%) қимматлашуви инфляцияни тезлаштирувчи омиллар деб кўрилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin