Пессимизм қайтди: Инфляцион кутилмалар медианаси ўсишни бошлаган
Октябрь якунлари бўйича аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,1%ни (-0,1%), бизнеснинг инфляцион кутилмалари 14,2%ни (+0,4%) ташкил этган. Ҳар икки гуруҳда кутилмалар бўйича медиана қиймати юқорилаган.
Инфляция омиллари сифатида аҳоли импорт товарлари ва асосий озиқ-овқат маҳсулотлари (49 фоиз), валюта
курсининг қадрсизланиши (44 фоиз) ҳамда нархларнинг сунъий оширилишидан (34 фоиз) кўпроқ хавотирда. Турар жой ҳамда ижара тўловларининг ошиши бўйича хавотирлар ҳам тўртинчи ойдирки ошиб бормоқда (22 фоиз).
Бизнеснинг инфляцияга нисбатан пессимизми валюта курсининг қадрсизланиши (44 фоиз) ҳамда ёқилғи
маҳсулотлари ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (39 фоиз) ташвишлари билан ифода этилган.
Яна бир эътиборли жиҳат аҳоли орасида ҳам, бизнес субъектлар орасида ҳам яқин 12 ойда инфляция 17-20% оралиғида бўлади, деб ҳисобловчилар кескин кўпайган.