Импорт, озиқ-овқат ва ёқилғи қимматлашиши билан боғлиқ инфляция хавотирлари ошмоқда
Июнь ойи давомида аҳолининг инфляцион кутилмалари 17,6%дан 16,4%гача пасайган.
Бизнес ҳам оптимистик ўлчовлар билан келажакка боқмоқда. Тадбиркорлик субъектлари яқин 12 ойда 15,7%лик инфляция кутмоқда (ўтган ойда 17,3% эди).
Умумий кутилмалар ёмонлашишдан тўхтагани билан қатор инфляция омиллари бўйича хавотирлар кучайган.
Масалан, аҳолининг импорт товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари, нархларнинг сунъий оширилиши, бизнеснинг эса ёқилғи нархлари қимматлашиши, импортнинг қимматлашиши бўйича хавотирлари кескин кучайган.
Бу омиллар ўзаро умумлаштирилса, яқин ойларда энг кучли инфляция босими импорт қилинадиган озиқ-овқатлар ва ёқилғи билан ҳамда улардан билвосита келиб чиқадиган занжирли қимматлашувлар (умумий овқатланиш, транспорт, логистика) яратади, деб хулосаланса бўлади.