Инфляцион кутилмалар урушдан аввалги ҳолатга қайтган
Март ойида кескин ёмонлашган инфляцион кутилмалар апрель ойида анча мувозанатлашган ва урушдан аввалги кўрсаткичларга қайтган.
Аҳолининг кутилмалари бирдан 0,8 фоиз бандига камайган ва 14,2%ни ташкил этган.
Аҳоли инфляциянинг асосий омиллари ўлароқ импорт товарлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, ёқилғи ва энергия ресурслари нархининг қимматлашиши ҳамда нархларнинг сунъий оширилишини кўрмоқда.
Бизнес ҳам инфляция борасида оптимистик умидларга қайтмоқда. Ой даомида кутилмалар 0,9 фоиз бандига пасайиб, 14,5%дан иборат бўлган.
Бизнеснинг инфляцион хавотирлари валюта
курсининг қадрсизланиши, ёқилғи ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши ҳамда иш ҳақи ва нафақаларнинг оширилиши билан боғлиқ.