ЯИМ дефлятори яна юқорилаган
2022 йил 1-чорак якунлари бўйича ЯИМ дефлятори 14,9%ни ташкил этган.
Саноатда (15,2%), қурилишда (15,4%) ва хизматлар соҳасида (17,7%) дефлятор индекси анча юқори бўлган.
Соф солиқларнинг дефлятор индекси эса 23,7%га етган.
Маълумот учун, шу даврда истеъмол баҳолари индекси - инфляция 10,5%дан иборат бўлган.
2021 йил якунлари бўйича энг юқори дефлятор индекси қурилишда кузатилган эди (14,2%). Кузатган бўлсангиз уй-жойлар ва бизнес мулклар нархида бу бир муддат ўтиб акс этди.
Дефляторнинг пасайиб бориши инфляцияни бир муддат ўтиб пасайишига ёки аксинча, дефляторнинг ўсиб бориши маълум вақтдан кейин инфляция жонланиб қолиши мумкинлигига ишоралар кўрсатади.
ЯИМ дефлятори ва инфляция ўртасидаги фарқлар ва боғликлар ҳақида мана бу ерда ўқишингиз мумкин.