14K28Telegramda ochish
Статқўмдан ликбез: дефлятор истеъмол баҳолари индекси эмас Стаститика қўмитаси Истеъмол нархлари индекси ва ЯИМ дефлятори ўртасидаги фарқлар мавжудлигини эслатибди. Албатта, ушбу икки индекс ўртасида фарқ, етарлича фарқ бор, вазндаям, қамровдаям, таркибдаям. Кўпчилик иқтисодчилар, ҳатто учинчи курсда ўқиётган талабалар ҳам ушбу индекслар ўртасида фарқни жуда яхши тушунишади. Масала шундаки, дефляторнинг истеъмол нархлари индексидан ортда қолиши ёки ўзиб кетиши сигналлар беради. Дефляторнинг пасайиб бориши инфляцияни бир муддат ўтиб пасайишига ёки аксинча, дефляторнинг ўсиб бориши маълум вақтдан кейин инфляция жонланиб қолиши мумкинлигига ишоралар кўрсатади. Шу маънода 2021 йил якунлари бўйича дефлятор индекси инфляция кўрсаткичидан анча юқори бўлгани, хусусан қурилишда жуда юқори бўлгани (14,2%) тилга олинганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin