15K30Telegramda ochish
2021 йилда ўлим ҳолатлари фақат охирги уч ойда камайган 2021 йил якунлари бўйича демографик ҳолат статистикаси эълон қилинди. Расмий статистикага кўра, 2021 йилнинг январь ойидан токи сентябргача ҳар ойлик ўлим кўрсаткичлари 2020 йилнинг тегишли ойларидаги ўлим кўрсаткичларидан юқори бўлган. Энг юқори ўлим кўрсаткичлари 2020 йилда бўлгани сингари коронавирус пандемиясининг навбатдаги тўлқини юз берган июль (17 670) ва август (21 208) ойларига тўғри келган. Октябрдан бошлаб эса ўлим кўрсаткичлари кескин пасайган. Солиштириш учун, 2020 йил октябрь-декабрь ойларида 49 771та ўлим ҳолати юз берган бўлса, 2021 йилнинг шу ойларида 15%га кам, 42 479та ўлим қайд этилган. Айнан охирги чоракда ўлим сони камайтирилгани эвазига 2021 йилнинг жами кўрсаткичлари 2020 йилга нисбатан бироз пасайган. 2021 йил туғилишнинг кескин ўсиши юз берган. Йил давомида 905,2 минг туғилиш қайд этилган, бу 2020 йилга нисбатан 63,4 мингга кўп. Энг кўп туғилиш ойлари ҳам июль (90 869) ва августга (99 693) тўғри келган (ўлим ва туғилиш ёнма-ён юради). 2020 йилдаги пасайишдан кейин 2021 йилда никоҳлар сони 2,8%га ошган. Йил давомида 305,1 минг никоҳ қайд этилган. Икки йиллик пасайишдан кейин (сунъий равишда, суд ва маҳаллаларга босим ўтказиш ва бюрократик йўл билан чеклаш) никоҳдан ажралишлар сони 39%га ошган ва 39,2 мингга етган. Назаримизда бу кўрсаткич ҳам реал аҳволни акс эттирмайди. Ажралишларга қарши иррационал сиёсат давом эттирилмаганда кўрсаткич янаям юқори бўлган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin