17K33Telegramda ochish
Аҳоли сони ўсиши тезлашган 2022 йилнинг олти ойида Ўзбекистон аҳолиси 332,1 минг нафарга кўпайган ва 35 603,4 минг кишига етган. Ўтган 2021 йилнинг олти ойида аҳоли сони 301,3 минг нафарга кўпайган эди. Аҳоли сони ўсиши тезлашганига туғилганлар сонининг ўсиши асосий омил бўлган. Агар юқори суръат сақланса, туғилишлар сони йил охиригача 1 млн.нафарга етиши мумкин. Демографиянинг бошқа эътиборли жиҳатлари: Ажралишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,1 мингга ошган ва 24,6 минг ажралиш қайд этилган. Бу ажралишни расмийлаштириш билан боғлиқ норасмий тақиқ ва тўсиқлар бироз юмшагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Қизиғи, никоҳлар сони ҳам сезиларли камайган. Атига 108,9 минг, ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,1 минг камроқ никоҳ қайд этилган. Ўлимлар сони бироз ортганига қарамай (80,9 минг), ўлим коэффициенти промилледа ўзгармаган. Яна бир жиҳат кўчиб кетганлар сони ҳам, кўчиб келганлар сони ҳам сезиларлича камайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin