18K89Telegramda ochish
Аҳоли статистикаси: Туғилиш кўпайган, ўлим ўсиши тўхтаган, никоҳланиш камайган, ажрашишлар ортган Ўзбекистон доимий аҳолиси ўтган 3 ойда 163,3 мингга кўпайган ва 35 433,8 минг кишига етган. Январь-март ойларида 203,7 минг бола туғилган, туғилиш коэффициенти 23,4 промилле (+2,4 промилле). Энг юқори туғилиш коэффициенти Сурхондарё вилоятида — 27,2 промилле. Шу даврда 40,4 минг ўлим қайд этилган, бу 4,6 промилле дегани (-0.1 промилле). 2019 йилдан буён биринчи марта ўлим коэффициенти камайган. Энг юқори ўлим коэффициенти Қашқадарёда - 5,6 промилле. Ўлимнинг асосий сабаби ўлароқ қон айланиш касалликлари бўлиб қолмоқда. Никоҳланиш сони ҳам, даражаси ҳам камайган. 3 ойда 57,9 минг (-2,0 минг) никоҳ қайд этилган, бу 6,6 промилле дегани (-0,4 промилле). Никоҳланишнинг энг баланд даражаси - Хоразмда (11,0 промилле). Шу даврда 12,2 минг (+2.8 минг) ажралишлар рўйхатга олинган. Ажрашиш даоражаси 1,4 промиллени ташкил этган (+0,3 промилле). Энг баланд ажрашиш даражаси Тошкент шаҳрида - 2,1 промилле. Қизиқ тарафи, хорижга доимийга сурганлар сони кескин камайган. 1 173 нафар юртдошимиз доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетган (ўтган йилнинг шу даврида 4 094 нафар).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin