14K33Telegramda ochish
Декабрнинг охирида Ўзбекистон аҳолиси 36 миллионга етади Агар табиий ўсиш суръати инобатга олинса, 2022 йил якунланмасдан туриб, нуфусимиз 36 миллионга етади. Расмий статистикага кўра, 1 октябрга доимий аҳоли сони 35,8 миллионни ташкил этган. Демографик вазият бўйича айрим эътиборли жиҳатлар: Пандемиядан кейин ўлим сони ва коэффициенти камайган. Туғилишлар сонининг ўсиши секинлашган. Пандемия даврида туғилишнинг кескин ўсиши кузатилганди. Никоҳлар сони ва коэффициенти камайган ва пандемиягача бўлган кўрсаткичга қайтган. Ажралишлар сони ва коэффициенти ўсишда давом этмоқда. Бу ажралишни тақиқлаш ва маъмурий чеклаш бўйича сиёсатнинг бироз юмшаши билан боғлиқ кечиктирилган эффект. Кўчиб келиш ва кўчиб кетиш сони ва суръати ҳам пасайган. Ташқи миграция ҳам, ички миграция ҳам секинлашган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin