24K320Telegramda ochish
Никоҳлар сони камайиб, турмуш қуришнинг ўртача ёши ошмоқда 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 36 197,8 минг нафарга етган. Ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан нуфусимиз 764 мингга ёки 2,2%га кўпайган. Ўтган уч ойда 215 028 туғилиш (+5,6%), 39 045 (-3,5%) ўлим ҳолати қайд этилган. Яъни туғилиш суръати ошмоқда, ўлим суръати пасаймоқда. Эътиборлиси, энг кўп ўлим 28 кунлик февраль ойида қайд этилган (14 923). Четга сураётганлар сони сезиларлича ошган. Сураётганларнинг асосий қисми Тошкент шаҳридан. Мамлакат аҳолисининг кексайиш коэфффициенти ошиб бормоқда ва 65дан юқори ёшдагилар улуши 5,4%га етган. Агар коэффициентни 60 ёшга мослаб коррекция қилинса, янаям юқори кўрсаткич чиқади. Демак, пенсия тизимига юклама фақат тошиб боради. Ўзбекистонликлар оила қуришни кескин камайтиришган. Учинчи йилдирки, никоҳлар сони камайиб бормоқда. Ўтган 3 ойда никоҳлар сони (49,5 минг) пандемия йили даражасигача тушган. Бу эртанги кунга ишончнинг пасайиб бораётгани сабаблими, турмуш даражасига ё никоҳ ёшидагиларнинг таълим даражасига боғлиқми, таҳлил қилиб кўриш керак бўлади. Никоҳланувчиларнинг ўртача ёши ошиб бормоқда. Аёллар бўйича ўртача никоҳ ёши 23,1 ёшга, эркакларда 28 ёшга етган. Никоҳланганларнинг 15,5%идан зиёди 31 ёшдан кейин турмуш қуришган. Маъмурий назорат ва тақиқлар остидаги ажралишлар сони эса ортишда давом этмоқда ва ўтган 3 ойда 13 мингга етган. Ажралиш деярли тақиқланган 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 1,7 баробарга ўсиш юз берган. Албатта ажрашиш жараёнини йилларга чўзадиган маъмурий чекловлар ва бюрократик тўсиқлар бўлмаса, ажрашишлар сони каррасига юқорироқ бўлган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin