25K105Telegramda ochish
Туғилиш кўпайган, ўлим камайган 2022 йил якунлари бўйича аҳоли статистикасига қисқа қилиб шундай баҳо бериш мумкин. Демак, 2022 йилда 932 192 нафар бола туғилган (+3,0%), 172 075 нафар одам вафот этган (-1,4%). Аҳолининг табиий ўсиши 760 117 нафарни ташкил этган, табиий коэффициенти 21,4%га етган. Бундай юқори ўсиш динамикаси урушдан кейинги 50-60 йиллар картинасини эслатади. Эътиборлиси, ўлим коэффициенти охирги 4 йилдаги энг ижобий даражага етган. Яъни Ўзбекистон пандемия ямасидан аввалги ҳолатга қайтган. Одатда урбанизация шаҳарларда туғилиш сонини камайтиради. Лекин бу қоида Ўзбекистон мисолида ишламаяпти. Шаҳарларда туғилиш сони (473,4 минг) қишлоқда туғилиш сонидан (458,8 минг) кўпроқ. Лекин туғилиш коэффициенти деярли бир хил. 2,58 промилле ва 2,59 промилле. Никоҳлар сони камайган, ажралишлар кучли маъмурий тўсиқларга қарамай кўпайган. Бу урбанизация ва турмуш даражаси ошгани тенденцияларидан бири бўлиши мумкин, лекин кузатувлар давом этиши керак. Никоҳланган аёлларнинг ўртача ёши 22,3, эркакларнинг ўртача ёши 26,5ни ташкил этган. Ажралувчи аёлларнинг ўртача ёши 33,1, эркакларники 39,2 ёш бўлган. Динамикани солиштириш учун аввалги йиллар маълумотлари келтирилмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin