Россиянинг “парралел” импорт сиёсати валюта бозори тенденцияларига таъсир ўтказган
Марказий банк ички валюта бозори шарҳини тақдим этган.
2022 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 16,9 млрд долл. миқдорида валюта маблағлари келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан сезиларли даражада ошгани (2020 йилда – 6 млрд долл. ва 2021 йилда – 8,1 млрд долл.) қуйидаги омиллар билан тушунтирилган:
- аввал юклаб жўнатилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар) (дебитор қарздорлик) бўйича тўловлар ҳамда экспорт учун олдиндан тўланган бўнакларнинг ошиши;
- Россиядаги геосиёсий вазият таъсирида (капитални сақлаб қолиш мақсадида) республикадан чиқиб кетган валюта маблағларининг айрим қисмини экспорт тушумлари кўринишида ҳамда импорт шартномалари бўйича олдиндан тўлов сифатида Ўзбекистонга кириб келиши;
- Россия ҳукумати томонидан “парралел” импортга рухсат берилиши ва Россия хўжалик субъектлари томонидан Европа билан боғлиқ бўлган импортни Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон орқали амалга ошираётганлиги билан изоҳланади.