Ярим ўтказгичлар инқирози ортда қолмоқда. Ўзавтомоторс энди нимани баҳона қилади?
Яримўтказгичлар етишмовчилиги монополист Ўзавтомоторс учун етказиб беришдаги узилишлар ва узайишлар, автомобилларнинг айрим деталларсиз берилиши ва албатта нархларнинг оширилиши бўйича ўтган 2,5 йилда ишлатган энг асосий баҳонаси бўлиб турди.
Bloomberg таҳлилларига кўра, ярим ўтказгичлар ва чиплар дефицити фазаси тугаб битди ва энди ортиқча ишлаб чиқариш муаммоси ҳам пайдо бўлмоқда.
Нашр йирик ишлаб чиқарувчиларда захиралар тўпланиб қолаётгани, қатор буюртмачилар катта буюртмалардан ўзини тия бошлагани ва нархлар тез суръатларда пасайиши кузатилаётгани эътибор қаратган.
Энди Ўзбекстонда автомобиль етказиб бериш муддатлари қисқарадими? Нархлар ўсишдан тўхтайдими? Автомобиллар барча деталлари билан харидорларга етказиладими?
Йўқ, албатта. Юқоридаги ҳодисалар фақат эркин бозор ва очиқ иқтисодиёт мавжуд мамлакатларда имконли. Монополия мафкураси устувор бўлган Ўзбекистонда бу йўлда дадил ҳаракатланиш тугул, хоҳишлар ҳам мавжуд эмас.