3 ноябрда Cobalt учун тарқатилган шартномаларнинг деярли 80%и учун тўлов амалга оширилмаган. Бу кутилган эди, чунки ўрта нарх сегментида ёпиқ бозор ва спекуляция шароитида онлайн платформага ёпилирилганларниннг катта қисмининг мақсади Cobalt олиш эмас, шартнома олиш бўлган. Имкон бўлиб қолса шартномани “сотиш” ёки бошқа кўринишда спекулятив даромад олиш. Лекин уларнинг аксариятида машина олиш учу
uzautomotors.com
HavolalarЯнги нархлар: Style MCM – 156 100 000 сўм; Midnight MCM – 165 200 000 сўм.
Ички бозорда ҳукумат ғамхўрлиги билан очиқ ва эркин рақобатдан асраб-авайланган, юзлаб, минглаб имтиёзлар билан ўз истеъмолчиларини қоқиштириш орқали боқилаётган монополистларни ташқи бозорда худди шундай "теплица" шароитлари кутиб турмайди. Ўз бозорида рақобатда тобланмаган ишлаб чиқарувчини ташқи, ҳатто энг яқин бозорларда ҳам фиаско кутиб турганига яққол мисол бу яна ўша Uzauto Motors. Эътибор
Энергетик кризис? Қиммат бензин? Ёки электромобиллар? Биринчи навбатда, 15 минг доллардан қиммат автомобиллар сегментида муқобил таклифлар (электромобиллар айниқса) кўпайгани монополист ишлаб чиқарувчи ва олиб-сотар Uzautomotors'ни Onix'дан тортиб Tahoe'гача чегирма беришга ундамоқда. Охирги марта монополист 3 йил аввал сотилмай ётган Trailblazer'га чегирма берганди. Иссиқ қиш келганига қарамай д
Ўзавтомоторс энди нимани баҳона қилади? Яримўтказгичлар етишмовчилиги монополист Ўзавтомоторс учун етказиб беришдаги узилишлар ва узайишлар, автомобилларнинг айрим деталларсиз берилиши ва албатта нархларнинг оширилиши бўйича ўтган 2,5 йилда ишлатган энг асосий баҳонаси бўлиб турди. Bloomberg таҳлилларига кўра, ярим ўтказгичлар ва чиплар дефицити фазаси тугаб битди ва энди ортиқча ишлаб чиқариш му
Ҳар галгидек нарх оширишдан аввал бюджет паразити UzAuto Motors "алдагани ўзбекистонликлар яхши" қабилида ёлғон пиар кампаниясини бошлайди. Бу сафар ҳам истисно бўлгани йўқ. Тўқилган солиштиришга кўра, Chevrolet Cobalt Elegant АТ моделининг Ўзбекистондаги (128 645 000 сўм) ва Қозоғистондаги ( 6 990 000 тенге) нархлари қиёсланиб, Ўзбекистонда арзон деган хулоса ясалган. Биз бу ёлғонни фош этишга
Монополистнинг иштаҳаси жуда карнай. Декабрда режалаштирилаётган 5%лик IPO жараёнида UzAuto Motors 98 миллион долларгача ёки 1,1 триллион сўмга яқин маблағ йиғмоқчи. Агар расмий ҳисоботларга таянилса, монополист IPO доирасида ўз акцияларини номиналига нисбатан 14,5 баробаргача қиммат пулламоқчи. Қизиқ, бозор бунга қандай муносабатда бўларкин, UzAuto Motors фантазияларига ишонадиган инвестор топил
Eurasianet'нинг ёзишича, Россияга қарши санкциялар ўзбек автомобиль заводига мамлакат ичидаги талабни қондиришга ёрдам бериши мумкин. Uzauto Motors ишлаб чиқарадиган автомобиллар Жанубий Кореядан келтириладиган ярим ўтказгичлар ва микрочиплар билан жиҳозланади, Корея эса Ғарб санкцияларига қўшилган. Табиийки, агар Uzauto Motors Россияга автомобиль етказиб беришда давом этган тақдирда эҳтиёт қисмл
Кутилганидек, UzAuto Motors 2022 йил 3 мартдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобиллар нархини оширди: Прейскурант бўйича Gentra/Lacetti — 12 фоизга, Damas/Labo, Spark, Сobalt , Nexia-3 — ўртача 10 фоизга қимматлаган. Хусусан: Spark 4-позиция — 104 миллион 95 минг сўм; Gentra 1-позиция — 128 миллион 284 минг сўм; Gentra 3-позиция — 153 миллион 506 минг сўм; Nexia-3 АТ/+ — 119 миллион 921 минг сўм;
Пешонамизга ёпиштирилган монополистимиз 40 кун аввал логистика билан боғлиқ муаммолар ва яримўтказгичлар етишмовчилигини рўкач қилиб, автомобиль сотиб олиш учун буюртма олишни тўхтатган эди. Ўтган кунларда нимадир ўзгардими, логистика муаммоси ечилиб қолдими ё яримўтказгичлар ортилган махсус вагонлар етиб келдими, билмайман. Лекин 1 февралда контрактация очилиши борасида ҳали бир гап йўқ. Қўшим
Бундан 2,5 йил аввал жуда бир эзгу ниятли Президент қарори чиққан эди. Унда автомобиль саноатини ривожлантириш билан боғлиқ қатор вазифалар қўйилган. Ҳозир гап бу вазифаларнинг аксари бажарилмаганида эмас. Қарорга кўра, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун 3 фоизлик йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан т
Гарчи расмий баёнотида логистика билан боғлиқ муаммолар ва яримўтказгичлар етишмовчилигини кўрсатган бўлсада, автомобиль сотиб олиш учун буюртма олишнинг тўхтатилиши нархни оширишга тайёргарлик доирасидаги ҳаракатларнинг боши бўлиши мумкин. Чунки, биринчидан, ўзингиз ўйланг, яримўтказгичлар етишмовчилиги ва логистика масаласи фақат UzAuto Motors бошига тушгани йўқ. Дунёдаги барча автомобиль ишлаб
Расмий статистикага кўра, июль ойида атига 400 дона Спарк, 499 дона Нексия-3 автомобиллари ишлаб чиқарилган. Солиштириш учун июнь ойида 1143 та Спарк, 2813та Нексия-3 ишлаб чиқарилган эди. Умуман олганда, Uzautomotors АЖ июль ойида июнга нисбатан автомобиллар ишлаб чиқаришни кескин камайтириб юборган. Июнда 22986 дона автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, ўтган ойда бу кўрсаткич 16034 донани ташкил
“O‘zavtosanoat” АЖ бошқаруви раиси Ш.Умурзаков 15 июль куни коронавирусга қарши эмланганлигини маълум қилган. Компания раҳбари ўз мурожаатида одатий тўлиқ иш жараёнига қайтиш учун биргаликда курашиш, эмланишни олиш вазифаларига тўхталган. Шунақа тарғиботлар ҳам керак. Йирик компания ва соҳалар раҳбарлари қўл остидагиларга шахсан ўзлари намуна бўлишлари лозим.
Ўзбек амалдорларининг севимли автомобили бўлган Chevrolet Trailblazer автомобилига 49 млн.сўмгача чегирма тақдим этилмоқда. Чегирма миқдори ҳисобга олинса, Chevrolet Trailblazer 349 млн.сўмга тушади. Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари яна бемалол Trailblazer сотиб олишлари мумкин бўлади. Бу тоифадаги ўзбек амалдорларига бириктириладиган
UzautoMotors ва унинг дилерлик тармоғида гуллаб-яшнаётган коррупцион элементларга қарши, қўрқаманки, монополистнинг ягона реакцияси нархларни ошириш бўлади. Чунки монополист автомашиналари прейскурант нархларини ошириб олиш учун жуда қулай фурсат: Микрочиплар дефицитидан фойдаланиб, ишлаб чиқариш талабдан 2 карра паст даражага туширилди. Баҳоналар тайёр - Охирги ошишдан кейин доллар 10%дан кўпга
Қозоғистонда Chevrolet Equinox ишлаб чиқариш ва сотиш бошланди. Нархи 13 490 000 тенге. Ўзбек сўмига ўгирсак 310 млн.сўм атрофида бўлади. Лекин сиз хурсанд бўлишга шошилманг, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet Equinox'ни 310 млнга сотиб ололмайсиз, чунки деярли яна шунча миқдорда бож тўлашингиз лозим бўлади. Сизнинг айбингиз Ўзбекистонда туғилганингиз ва сиз Chevrolet Equinox'ни бож тўламасд
Албатта, латифа айтишда ўзнетда Қурбановга тенг келадигани йўқ. Лекин мана бу хабарни ўқиб, Совет даврининг тақиқланган латифаси эсга тушди: Совет иттифоқида пивонинг икки хил тури бўлган: Пиво бор ва Пиво йўқ.
CHEVROLET TRAILBLAZER сотиб олиш учун 4 йилгача муддатга автокредитлар таклиф этилмоқда. Фоиз ставкалари дастлабки тўлови суммасига қараб йиллик 19,99%дан бошланади.
Ўзавтомоторс Қозоғистон автобозоридаги муваффақиятлари ҳақида мақтанмоқда. Компания март ойида 2161та автомобиль сотипти. Айтгандай, қозоқлар мазза, худди ўзбеклар сингари 6,9 ойлаб кутмайди, тўлайди ва миниб чиқиб кетади. Қозоқларга мазза, улар истаса механика, истаса автомат сотиб олади. Ўзбеклар эса механика Нексия ва механика Кобальтга шартнома кўрмаганига 2 ойдан ошди. Механика Кобальт кера