Chevrolet Trailblazer'га чегирма: "замҳоким" ва "замминистр"ларга катта имконият!
Ўзбек амалдорларининг севимли автомобили бўлган Chevrolet Trailblazer автомобилига 49 млн.сўмгача чегирма тақдим этилмоқда. Чегирма миқдори ҳисобга олинса, Chevrolet Trailblazer 349 млн.сўмга тушади.
Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари яна бемалол Trailblazer сотиб олишлари мумкин бўлади. Бу тоифадаги ўзбек амалдорларига бириктириладиган автотранспорт воситаларининг энг юқори қиймати 367,5 млн.сўмдан ошмаслиги белгиланган.