Trailblazer муддатли тўловга
UzAutoMotors 398 млн.сўмлик Trailblazer автомобилларини 18 ойлик муддатли тўлов асосида таклиф этмоқда.
Бошланғич тўлов 199 млн.сўм - автомобиль қийматининг 50%ини ташкил этади. Қолган сумма 18 ойда фоизсиз ойма-ой (11,05 млн.сўмдан) бўлиб тўланади.
Айтиш жоизки, мазкур акция доирасида 2021 йилги эмас, ўтган 2020 йилда ишлаб чиқарилган Trailblazer автолари таклиф этилмоқда.
Ўзи Trailblazer'ни ўзбек харидорлари илк кунларданоқ негадир суйиб қабул қилмади. Тўғриси, менга бу тушунарсиз (Шахсан мен катта, габаритли автоларни умуман ёқтирмайман).
Масалан, ўтган йили Trailblazer анча қувватсизроқ бўлган Equinox'дан 40 млн.сўм қимматроқ бўлган, ҳозир эса 16 млн.сўм арзонроқ. Шундаям сотувлар яхши эмас. Йил бошидан бери нечта махсус акция ё чегирмалар таклиф этилган бўлса, деярли ҳаммаси Trailblazer билан боғлиқ бўлган.