Жануб ва Шимолдан хавфнинг манбаи бир - Шимолдан
Путиннинг сассиқ оғзи ва айни пайтда клоуни ҳисобланадиган Жириновский Марказий осиё давлатлари, хусусан Ўзбекистонни Россия таркибидаги губерния сифатида кўрмоқда.
Унга кўра Афғонистондаги вазият Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларини Россия таркибига киришга мажбур қилади (Толибон Путин Россияси томонидан Марказий осиёни бошқариладиган босимда ушлаш учун геосиёсий мақсадларда дастлакланишига яна бир ишора - изоҳ бизники).
Албатта, Жириновский бир қарашда масхарабоз. Унинг тутуруқсиз баёнотларига муносабат билдиришга арзимайди. Лекин инобатга олмаслик ҳам мумкин эмас.
Истиқлолнинг 30 йиллигига етиб келган бир кунимизда мустақиллик учун энг катта хавф шимолдан, собиқ, лекин собиқлигини хазм эта олмаётган чирик оғалардан эканини бирон дақиқа ёддан чиқармаслик лозим. Балки жанубдаги хавфнинг энг асосий манбаи ҳам айланиб, ўргулиб шимолга ёки шарққа бориб тақалади.
- https://t.me/kelaqolendi/720@kelaqolendi