7.8K51Telegramda ochish
Сўрашаяптики, ўзи умуман Россия билан интеграцион тузилмаларда қачондир иштирок этса бўладими? Ҳа, албатта бўлади, қачонки Россия битта одам ва унинг тор доирадаги дўстларининг кайфияти, фобиялари, комплекслари ва носоғлом орзуларига боғлиқ бўлмай, эркин ва демократик сайловларда сайланган ҳукуматига эга бўлса. Бундай ҳукуматга эга Россия билан ўзаро манфаатли музокараларга киришиш ва интеграция ҳақида тенг ҳуқуқларда шартлашиш мумкин. Ўзимизнинг муаммоларга, ўзимизнинг элита ва номенклатурамиз сози ва сифатига, қарашларига, ким бўлишимиздан қатъий назар муроса, сабр ва чидашимиз табиий. Чунки ўзимизники. Оғир ботмайди. Узоққа бормайлик, ўтган асрнинг 30-40- йилларида уйғурлар ўзининг мустақил давлатчилигига эга бўлган. Геосиёсий вазият тўғри баҳоланмагани ва босимларга қаршиликсиз ёнбосишлар туфайли бугун бу миллатнинг на давлатчилиги, на тили, на дини ва на миллатнинг ўзи йўқ. Миллатнинг охирги вакиллари худди тугаб битаётган ҳайвонлар зоопаркда сақлангани каби лагерларда ушлаб турилибди (хитойга айлантирилмоқда). Мустақилликнинг, миллий давлатчиликнинг қиймати йўқ. Уни асраш ҳақида гап кетганда альтернатива умуман мавжуд эмас. Кимлар қанча ютади, кимлар қанча ютқазади, умумий плюсда бўламизми ё минусда, деган спекуляциялар кун тартибига чиққанда ўз тилида гапиришдан, ўз эътиқодига амал қилишдан ва ҳатто ўз миллий кийимини кийишдан маҳрум қафасдаги уйғурни кўз олдингизга келтиринг.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin