Энергетик кризис? Қиммат бензин? Ёки электромобиллар? Биринчи навбатда, 15 минг доллардан қиммат автомобиллар сегментида муқобил таклифлар (электромобиллар айниқса) кўпайгани монополист ишлаб чиқарувчи ва олиб-сотар Uzautomotors'ни Onix'дан тортиб Tahoe'гача чегирма беришга ундамоқда. Охирги марта монополист 3 йил аввал сотилмай ётган Trailblazer'га чегирма берганди. Иссиқ қиш келганига қарамай д
Chevrolet Equinox
MahsulotlarЖурналист Шокиржонов фуқаро Қумқўрғон туман ҳокимлигига "Equinox" совға қилганидан ҳайратланмоқда. Бундан асло ҳайратга тушмаслик зарур, ҳеч ким сайламаган ҳашаматсевар ҳокимларнинг Equinox мингиси келадир. Амалдаги қоидаларда эса туман ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспорт воситаларининг қиймати 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан, яъни 330 млн.сўмдан ошмаслигини талаби мавжуд. Equinox
Монополист энди фақат чайқовчилик қиладими? Cobalt ва Lacetti'га контрактациялар тўхтаганига олтинчи ой ўтиб, энди нархи 200 млн.сўмнинг тепасида бўлган Onix ва Tracker'га шартнома бериш ҳам тўхтаган. Ҳозирда автосалон ва тегишли иловадан фақат бож тўламасдан, олиб сотарлик кўринишида келтирилаётган 419 млн.сўмдан 1,1 млрд.сўмгача бўлган Malibu, Equinox, Traverse ва Tahoe автоларига шартнома қили
Кутилганидек, UzAuto Motors 2022 йил 3 мартдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобиллар нархини оширди: Прейскурант бўйича Gentra/Lacetti — 12 фоизга, Damas/Labo, Spark, Сobalt , Nexia-3 — ўртача 10 фоизга қимматлаган. Хусусан: Spark 4-позиция — 104 миллион 95 минг сўм; Gentra 1-позиция — 128 миллион 284 минг сўм; Gentra 3-позиция — 153 миллион 506 минг сўм; Nexia-3 АТ/+ — 119 миллион 921 минг сўм;
UzAutoMotors 398 млн.сўмлик Trailblazer автомобилларини 18 ойлик муддатли тўлов асосида таклиф этмоқда. Бошланғич тўлов 199 млн.сўм - автомобиль қийматининг 50%ини ташкил этади. Қолган сумма 18 ойда фоизсиз ойма-ой (11,05 млн.сўмдан) бўлиб тўланади. Айтиш жоизки, мазкур акция доирасида 2021 йилги эмас, ўтган 2020 йилда ишлаб чиқарилган Trailblazer автолари таклиф этилмоқда. Ўзи Trailblazer'ни ўзб
Қозоғистонда Chevrolet Equinox ишлаб чиқариш ва сотиш бошланди. Нархи 13 490 000 тенге. Ўзбек сўмига ўгирсак 310 млн.сўм атрофида бўлади. Лекин сиз хурсанд бўлишга шошилманг, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet Equinox'ни 310 млнга сотиб ололмайсиз, чунки деярли яна шунча миқдорда бож тўлашингиз лозим бўлади. Сизнинг айбингиз Ўзбекистонда туғилганингиз ва сиз Chevrolet Equinox'ни бож тўламасд
и мумкин Халққа раво кўрилганини ўзларига раво кўрмаслик давом этади. Ўзбек чиновникларини ўзимизда чиққан Нексия, Кобальт ва Ласеттига автомашиналарга ўтказиш орзулари, афсуски, орзулигича қоладиган бўлди. Вазирлар ва ҳокимлар қиймати БҲМнинг 2000 баравари (4
1 АҚШ доллари 2019 йил 1 октябрда 9 446,65 сўмни ташкил этган. 2021 йил 31 март ҳолатига 1 АҚШ доллари 10 474,98 сўмдан иборат бўлган. Бу даврда доллар курси сўмга нисбатан 10,88%га ошган. Монополист Ўзавтомоторс таъкидлаётганидек курс 30%га ошмаган. 1 АҚШ долларининг Корея вонига нисбатан қиймати 2019 йил 1 октябрдан 2021 йил 31 мартга қадар 1201,86дан 1133,66гача ўзгарган. Ёки бошқача айтганда,
UzAuto Motors Chevrolet Equinox автомашиналарини ўтган йилдан буён Хитойдан импорт қилиб бож ва утилизация йиғими тўламай, сотаётганидан ва юқори даражадаги устамаларни ўзлаштириб келаётганидан хабарингиз бор. Chevrolet русумли импорт қилиб сотилаётган автомашиналар орасида Equinox нисбатан арзонроқ ва энг талабгир моделлардан бири эди. Буни автосалонларга Equinox сотиб олиш истаги билан иши тушг
Ўзбекнефтегаз қудуқларни қанча кўп бурғулагани сари газ ишлаб чиқариш шунча камаймоқда. UzAutoMotors автомашина ишлаб чиқаришни кўпайтиргани сайин соф фойдаси қисқариб бормоқда. Буни UzAutoMotorsнинг 9 ойлик молиявий натижаларидан кўриш мумкин. Айрим эътиборли ва саволли жиҳатлар. Маҳсулот сотишдан соф тушум 15%га ошиб 19,9 трлн.сўмга етган. Аввалроқ автомашиналар ишлаб чиқариш хажми ушбу даврда
Телеграмдаги сўровларни ёмон кўраман, лекин шу бирёқламадек кўринаётган сўровларда ҳам кайфият ва сигнал, бугунги ёлғон кунимизга қўйилган тамға бор. Шокиржоновнинг Сурхондарё вилоят ДСБга ҳужжатларни қалбакилаштириб харид қилинган Equinox автомобили борасида ким айбдор бўлиб чиқади, деган сўровида феълан муттаҳамлик бошида турган бошқарма бошлиғи эмас, компьютерчи бола ва блогерлар варианти олди
Давлетов Молия вазирлигига таяниб Сурхондарё вилоятида хизмат автомашиналари сотиб олинишида Давлат харидлари порталига қалбакилаштирилган ҳужжат нусхаси жойлаштирилганлиги ҳақида ёзмоқда. Молия вазирлиги аслида Nexia-3 автомобилини харид қилишга рухсат берганига қарамай, амалда Nexia-3дан 3 баробар қиммат Equinox сотиб олинган. Буям майли, кўрсатма хатни бузибди дерсиз. Лекин Президент ва ҳукума
Трамп сайловда ютқазганини тан олмаса ҳам, барча ҳисоб-китоблар унинг ютқазганини кўрсатмоқда. Божхона қўмитаси имтиёзлар ҳақидаги маълумотларни махфийлаштиргани билан, барча белгилар ва ҳисоб китоблар Uzauto Motors божхона божи ва утилизация йиғими тўламаётганини аён қилмоқда. Аввалги гумонлар ва импорт шартномасининг очиқланган бир парчасигина бунга ишончли аргумент ҳосил қилади. Uzauto Motors
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги навбатдаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа мундарижаси бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида мамлакатни хорижий товарлардан ёпиш ва ичкарида шаклланган бир гуруҳ фаворитларга давлат харидлари бўйича ҳажмларни қўшқўллаб топширишни кўзлаган. Хусусан, хорижда ишлаб чиқарилган 300дан
Бу жуда тўғри. Монополист «Ўзавтомоторс»га қарши ҳар қандай восита билан курашиш лозим. Шу ўринда ҳурматли депутатимиздан EQUINOX, TRAVERSE, TRAILBLAZER ва TAHOE моделларини импорт қилишда «Ўзавтомоторс» бож тўловларини амалга ошираяптими ёки йўқми, шу масалани ҳам кун тартибига олиб чиқишни сўрайман. Бу моделлар истисно тариқасида бож тўловларисиз Ўзбекистонга келтирилаётган бўлиши ва давлатга
Эътибор берсангиз, “UZAUTOMOTORS” АЖ энг катта нархлар манипуляциясини бойлар учун мўлжалланган қиммат русумдаги автолар билан эмас, энг кам таъминланган, қўли калта юртдошларимизнинг танлови бўлган Дамас билан амалга оширган. Дамаснинг устига 15,7 миллион сўм ёки амалдаги прейскурант нархининг 21%игача "қўйиб юборилган". Нархлар манипуляцияси амалга оширилган автолар рўйхатида ўта бойларга ва чи