Монополист олиб-сотар Equinox сотувларини тўхтатмоқда
UzAuto Motors Chevrolet Equinox автомашиналарини ўтган йилдан буён Хитойдан импорт қилиб бож ва утилизация йиғими тўламай, сотаётганидан ва юқори даражадаги устамаларни ўзлаштириб келаётганидан хабарингиз бор.
Chevrolet русумли импорт қилиб сотилаётган автомашиналар орасида Equinox нисбатан арзонроқ ва энг талабгир моделлардан бири эди. Буни автосалонларга Equinox сотиб олиш истаги билан иши тушганлар билади.
Монополист олиб-сотарнинг маълум қилишича, энди Chevrolet Equinox етказиб бериш учун буюртмалар қабул қилиш тўхтатилади.