24K171Telegramda ochish
Механика коробка Cobalt ва Nexia-3 ўзимизда йўқ, лекин Путин Россияси учун топилади 25 йилдан бери монополист Uzauto Motors'нинг ўзбекистонликларга нисбатан дискриминацион сиёсати ўзгармаган. 25 йилдан буён монополист улуғ оғалари комфорти учун учун ишлайди ва ўзбекистонликларни узлуксиз жазолаб келади. Spot нашри Uzauto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Cobalt, шунингдек ишлаб чиқариш тўхтатилди дейилган Nexia-3 ва Spark автомобиллари параллел импорт схемалари асосида Россияга етказилаётгани ва сотилаётгани ҳақида ёзмоқда. Эътиборлиси, босқинчилик уруши бошлангандан кейин экспорт расман тўхтаган бўлсада, россияликлар учун таклиф этилаётган комплектациялар орасида механика коробкали автомобиллар ҳам бор. Ўзбекистонликлар учун механика коробкали автомобиллар сотиш ярим ўтказгичлар муаммоси баҳонасида бир неча йилдан буён тўхтаган. Ўзбекистон ва бутун дунё жамоатчилиги ушбу ҳолатга алоҳида қаратиши керак. Uzauto Motors санкцион режимга амал қилаяптими ёки йўқми? Параллел импорт схемалари қандай ишламоқда? Қандай қилиб ишлаб чиқарилиши тўхтатилган автомобиллар ва уларнинг механик коробкали модификациялари Россияга етиб бормоқда? Ундан кимлар манфаатдор бўлмоқда?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin