21K80Telegramda ochish
Ҳокимга нега Equinox "совға" қилишди? Журналист Шокиржонов фуқаро Қумқўрғон туман ҳокимлигига "Equinox" совға қилганидан ҳайратланмоқда. Бундан асло ҳайратга тушмаслик зарур, ҳеч ким сайламаган ҳашаматсевар ҳокимларнинг Equinox мингиси келадир. Амалдаги қоидаларда эса туман ҳокимларига бириктириладиган хизмат автотранспорт воситаларининг қиймати 1 000 базавий ҳисоблаш миқдоридан, яъни 330 млн.сўмдан ошмаслигини талаби мавжуд. Equinox ўлгур эса чайқовчи монополистда энг арзони 408 млн.сўмдан бошланади. Албатта, агар нормал давлат бўлганимизда Коррупцияга қарши кураш агентлиги бу иқтисодий маъносиз битим ва у билан боғлиқ манфаатдорликка ҳеч қурса ҳуқуқий баҳо берган бўларди. Чунки амалдорлар манфаат кўрадиган йирик қийматдаги совға нормал давлатда пора деб ҳисобланади. Дарвоқе, фуқаро Латипова Зиёда Бахромовна томонидан Тошкент шаҳар ҳокимиятига совға қилинган MERCEDES BENZ  S500 HYBRID русумли, давлат рақами 01М798НВ бўлган қора рангли енгил автотранспорт тақдири нима бўлди. Ҳоким вазифасини бажарувчи Умрзаков мазкур Mersedec'дан фойдаланмоқдами ёки асл эгасига қайтариб берилдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin