21K193Telegramda ochish
Ҳокимларнинг нозик кўнгли Chevrolet Trailblazer истайдур Янги даврда бюджет қоидаларига кўра, маҳаллий бюджет даромадлари режасидан ошган қисмини маҳаллий ҳокимиятларга мустақил тасарруф этишга рухсат берилган. Яхши гумон этилгандики, маҳаллий ҳокимлар жойлардаги заруриятни ва маблағларга эҳтиёжни Марказдан кўра яхшироқ билишади ва табиийки, маҳаллий бюджет даромадларининг ошган қисми самаралироқ ишлатилади. Ва солиқ тўловчилар ҳам умид қилгандики, тўлаётган бўлсак, ўзимизнинг ҳудуд учун тўланмоқда ва бу пуллар йўлларнинг яхшиланиши, сув таъминоти, иситишга, ижтимоий ёрдамга муҳтожларга йўналтирилади. Афсуски, шу пайтгача бирон бир туман бюджет даромадларининг ошган қисмини йўлга ёки сувга ишлатганини кўрмадим ва эшитмадим. Лекин бу пулларга ҳокимлар, уларнинг сонсиз-саноқсиз ўринбосарларига автомашиналар сотиб олинаётганига кундалик гувоҳ бўлиб турипмиз. Бюджет пулларини ўзлаштирувчи бугунги қаҳрамонлар билан танишинг. Улар Паркент ва собиқ Олмалиқ ҳокимлари сингари машинасеварлардан чиқиб қолипти. Наманган вилояти Поп ва Учқўрғон туманлари ҳокимлари айни кризис даврида, ҳар бир сўмнинг қиймати сўралаётган кунларда Таиланддан импорт қилинадиган қарийб 400 млн.сўмлик Chevrolet Trailblazer сотиб олмоқдалар. Ҳокимлар Ласеттида ёки Кобальтда юрса бир жойлари емирилиброқ қоладими? Уларнинг сўкиш, қасам ва ёлғондан чарчаган нозик кўнгиллари комфорт истайдими? Буни тушунамиз, лекин комфортингиз учун, жаноб ҳоким, халқнинг пулига чанг солманг. Айни кунларда келаси йилнинг бюджети ва бюджет қоидалари тайёрланмоқда. Илтимос шуки, Маҳаллий бюджет даромадлари режасидан ошган қисмини маҳаллий ҳокимиятларга мустақил тасарруф этиш ҳуқуқи акс этган қоидалар бекор қилиниши лозим. Токи ҳокимларни халқ тарафидан сайлаш бошланмагунча ва улар халқ олдида масъул, ҳар бир тийин учун жавобгар бўлмагунича. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin