27K289Telegramda ochish
Учқўрғон, Поп, Зарбдор, Қўшработ ва Нарпай тумани аҳолиси диққатига Мабодо сизларда маҳаллий ҳокимиятнинг солиқ тўловчилари олдида мажбуриятлари билан боғлиқ, масалан элементар тиббиёт йўқлиги, мактабларнинг ҳароб аҳволдагилиги ёхуд йўлларнинг расволиги бўйича саволларингиз бўлса, тўғри ҳокимларингизга мурожаат этаверасизлар. Айнан сизларнинг сайламаган ҳокимларингиз сизлар тўлаган солиқларга тиббиёт, мактаб ва йўллар муаммосини ечиш ўрнига TRAILBLAZER автомашинасини миниб юрипти. Зарбдор ҳокими Зафар Рўзиевни тушунишга ҳаракат қилинг, унинг тана аъзолари узоқ йиллар Қашқадарё вилоят ҳокими бўлиб ишлагани учун қиммат машиналар ва комфортга ўрганиб қолган, дейишмоқда. Зафар Рўзиев тана аъзоларини масалан, Нексия-3га мосласа ҳам бўларди. Ҳам озарди, ҳам Зарбдор йўлларини яхшироқ ҳис этарди. P.S. Ҳокимлардан бири қиммат йўлтанламас импорт автоси харид қилганини ўзи раҳбар бўлган ҳудудда йўллар ёмонлиги билан оқлаган эди. Нормал давлатда бундай ҳокимларга йўллар ёмон бўлса, йўлтанламас авто сотиб олиш керак эмас, йўлларни бутлаш лозимлигини чиройли қилиб уқтириб қўйишган ва бу кун ҳокимнинг давлат лавозимидаги охирги иш куни бўларди. P.P.S Рўйхатга Қўшработ ҳам қўшилди. Қарангки, бу туман ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев ҳам олдин Самарқанд вилояти ҳокими бўлган. Ўрганган тана ўртанса қўймас.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin