"Маҳаллийлаштирувчилар" деб аталувчи, танловсиз истеъмолчилар ва эҳтимолий рақобатчиларига қарши аждарҳо божлар киритиб олдиришган, ўзлари эса мисли кўрилмаган ва айни пайтда яширин солиқ ва бож имтиёзларига эга маиший техникадан автомобилгача (электромобиль) бўлган товарларнинг импортчилари даврон суришда давом этишмоқда. Яққол ва доимий мисол 2017 йилда Jizzakh Auto' бўлиб бошлаган Ўзавтосаноат
Chevrolet Tahoe
MahsulotlarАвгуст ойида 15 846 дона Cobalt ишлаб чиқарилган, бу ўтган йилнинг августига нисбатан 1 448 дона кам. Йилнинг тегишли даврига нисбатан қисқариш бешинчи ой кетма-кет давом этмоқда. Ўзбеклар учун яна бир нонтопар мошин Damas'нинг қисқариши иккинчи ойга чўзилмоқда. Августда Damas ишлаб чиқариш 4 366тага, 6 295 донагача қисқарган. Харидори ва бозорини топмаган Onix ишлаб чиқариш 2 баробардан кўпга 1
Хитойдан келтирилган маҳаллий Malibu олмаганлар, сабр қилганлар, мана АҚШда ишлаб чиқарилган маҳаллий Tahoe олади энди. Трамп ҳам ҳурсанд, Tahoe сўраган ва кутган амалдорларимиз ҳам.
Автомобиль импортига қўйилган нотариф тўсиқлар мокки рақобатчиларни ўлдирган бўлса, бир аждарҳонинг бошлари бўлган чайқовчи монополистларнинг бизнесини роса авж олдирмоқда. Эсингизда бўлса, Божхона қўмитаси импорт автомобилга тўртта балон қадаб сотадиган чайқовчи монополистларнинг бизнесини билиб-билмай фош этиб қўйганди. Энди эса расмий статистика ҳам "маҳаллий малибу ишлаб чиқарувчиларнинг" асл
"UzAuto Motors" АЖ: “Видеода кўрсатилган "Малибу-2" автомобиллари партияси Хитойдан Қозоғистон ҳудуди орқали белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда Ўзбекистонга юборилмоқда”. Ўзбек чиновниклари яна озгина сабр қилишса, мартдан бери орзиқиб кутишаётганлари - “маҳаллий” Малибулар кеп қолади. “Маҳаллий” Tahoe’ ва Travers’лар қачон АҚШдан самолетга ортилиши ҳақида монополистимиз бирон
Албатта, сотувга қўйилган Mercedes ва Land Cruiser'лар бу ҳаммаси эмас. Ўзбекнефтегазда бунақа Mercedes'дан 5та ва Land Cruiser'дан нақ 7та бор. Бутун бошли коллекция (энергетиклар Land Cruiser'ни бунчалар севишмаса?). Ҳозирча автоколлекциянинг фақат бир қисмини сотишмоқда (TAHOE'ни не сотмоқдасизлар, ахир у "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган", TAHOE сўраган ҳокимларга берворинглар). Қолган Mercedes
“Нода Ёшиҳико бош вазирлиги даврида Ҳукумат бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган бир инсон келарди. Япония сиёсий тизимида Ҳукумат бош котиби (内閣官房長官) ниҳоятда обрўли ва масъулиятли лавозим—уни эгаллаб турган инсон вазирлик ва агентликлар фаолиятини тартибга солиб туради, айни пайтда ҳукумат сиёсатини матбуотга етказиш вазифасини ҳам ўтайди. Унинг ўринбосарлари ҳам анчайин катта мавқега эга. Қисқа
Миллий монополист чайқовчимиз Malibu (Хитой ва Кореяда ишлаб чиқарилади), Traverse ва Tahoe’га (АҚШда ишлаб чиқарилади) контрактацияни тўхтатипти. Ҳозирда savdo.uzavtosanoat.uz платформасида тўрт русумдаги автомобиль таклифи қолган холос (Captiva ҳам божсиз чайқовчилик йўли билан келтириб сотилади). Хорижий автомобиллардан воз кечиб, “маҳаллий” автомобилларга ўтираётган чиновникларга АҚШ ва Хито
Ҳукумат раиси ва ўринбосарлари Malibu, парламент катталари Tahoe’да юрса, вазирлар ҳам Malibu’да юрса уят бўлар? Янги ўлчовлардан келиб чиқилса, Onix ва Tracker айнан вазирбоп мошин кўринади (ҳа, айрим вазирларга фақат метанда юрадиган Damas ярашади). Қолаверса, уларни локализациясига қараб росмана маҳаллий мошин деса бўлади (чайқовчи монополистлар фақат ғилдирагини қотирган импорт мошинлардан фа
Ўзи бутун дунёда жарима балларининг маъно мазмуни ҳам шу: Ҳайдовчининг қанчалик хатарли эканини аниқлаш, хатар қанча юқори бўлса у етказадиган эҳтимолий зарар миқдори ҳам шунча юқори бўлади, тартибли, қоидасевар ҳайдовчининг эҳтимолий зарар миқдори эса табиийки кам бўлади. Энди тасаввур қилинг, ҳозирги Ўзбекистонда йўл транспорт ҳодисасида мавжуд мажбурий суғурта тизими инсонга етказилган зарарни
Энергетик кризис? Қиммат бензин? Ёки электромобиллар? Биринчи навбатда, 15 минг доллардан қиммат автомобиллар сегментида муқобил таклифлар (электромобиллар айниқса) кўпайгани монополист ишлаб чиқарувчи ва олиб-сотар Uzautomotors'ни Onix'дан тортиб Tahoe'гача чегирма беришга ундамоқда. Охирги марта монополист 3 йил аввал сотилмай ётган Trailblazer'га чегирма берганди. Иссиқ қиш келганига қарамай д
Монополист энди фақат чайқовчилик қиладими? Cobalt ва Lacetti'га контрактациялар тўхтаганига олтинчи ой ўтиб, энди нархи 200 млн.сўмнинг тепасида бўлган Onix ва Tracker'га шартнома бериш ҳам тўхтаган. Ҳозирда автосалон ва тегишли иловадан фақат бож тўламасдан, олиб сотарлик кўринишида келтирилаётган 419 млн.сўмдан 1,1 млрд.сўмгача бўлган Malibu, Equinox, Traverse ва Tahoe автоларига шартнома қили
Кутилганидек, UzAuto Motors 2022 йил 3 мартдан бошлаб ишлаб чиқарилган автомобиллар нархини оширди: Прейскурант бўйича Gentra/Lacetti — 12 фоизга, Damas/Labo, Spark, Сobalt , Nexia-3 — ўртача 10 фоизга қимматлаган. Хусусан: Spark 4-позиция — 104 миллион 95 минг сўм; Gentra 1-позиция — 128 миллион 284 минг сўм; Gentra 3-позиция — 153 миллион 506 минг сўм; Nexia-3 АТ/+ — 119 миллион 921 минг сўм;
Бугун эрталабгача Uzavtosavdo иловаси ва боти орқали контрактация тузиш мумкин бўлган маҳаллий автомобиллар фақат Damas ва Labo эди. Айни соатларда ўзбек истеъмолчилари учун охирги танлов бўлган мазкур имконият ҳам йўқолган. Uzavtosavdo иловаси ва боти орқали таклиф рўйхатида ҳозир фақат чайқовчилик йўли билан (бож тўламай) хориждан келтирилиб сотилаётган 947,5 миллион сўмлик Tahoe, 647,6 миллион
Эсингизда бўлса, импорт автолар учун аждарҳоча импорт тарифлари ўрнатиш масаласида Ўзбекистон ҳукумати ва ўзини вазирлик ўлароқ кўрадиган Ўзавтосаноатнинг манфаатлари узвийлашиб кетгани ҳақида ёзгандим. Кейинги кунларда, айниқса суд жараёнлари ва унинг атрофидаги машмашалардан кўринмоқдаки, Ўзбекистон ҳукумати Ўзавтосаноатнинг монопол манфаатларини ҳимоялашда собит ва мустаҳкам. Импортни 2-3 карр
Ҳайит айёми арафасида мамлакатимизда жуда кўп йўл-транспорт ҳодисалари юз берди. Афсуски, қурбонлар ҳам кўп бўлди. Байрам сабаб қишлоққа бориб қайтишда ҳам йўл бўйи юз берган турли майда аварияларга ҳам дуч келдим. Албатта йўлда ҳайдовчиларнинг қоидаларни қўпол равишда бузишлари, ўзаро ҳурматнинг йўқлиги ва қоидаларни менсимаслик ўз ўрнига эга. Лекин ҳуддуларни боғлаб турадиган жуда кўп йўлларими
Ўзбекнефтегаз қудуқларни қанча кўп бурғулагани сари газ ишлаб чиқариш шунча камаймоқда. UzAutoMotors автомашина ишлаб чиқаришни кўпайтиргани сайин соф фойдаси қисқариб бормоқда. Буни UzAutoMotorsнинг 9 ойлик молиявий натижаларидан кўриш мумкин. Айрим эътиборли ва саволли жиҳатлар. Маҳсулот сотишдан соф тушум 15%га ошиб 19,9 трлн.сўмга етган. Аввалроқ автомашиналар ишлаб чиқариш хажми ушбу даврда
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги навбатдаги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа мундарижаси бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ниқоби остида мамлакатни хорижий товарлардан ёпиш ва ичкарида шаклланган бир гуруҳ фаворитларга давлат харидлари бўйича ҳажмларни қўшқўллаб топширишни кўзлаган. Хусусан, хорижда ишлаб чиқарилган 300дан
2021 йил бюджети лойиҳасини ўрганишда давом этамиз. Янги йил бюджетида ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тўлаш билан боғлиқ харажатларга 414,2 млрд.сўм пул ажратилган. Лекин бу пуллар фақат бюджет ташкилотларда ишлайдиган аёлларга мўлжалланган. Қолган аёлларга-чи дерсиз. Қолганларга бюджетдан пул йўқ. Аниқроғи уларга декрет пули тўлаш (амалда тўламаслик) иш берувчиларнинг ўзларига юклаб қўйилган
Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоевага катта раҳмат. Вазир ўринбосари учун қандай автомашина русуми жоиз деган саволга жавоб сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 154- сонли қарорига ҳавола берди. Қарорда дарҳақиқат вазир ўринбосарларига хизмат енгил автомобилари бириктириш кўрсатилган. Лекин қандай русумдаги ва қийматда авто бириктириш лозимлиги аниқлаштирлмаган. Яъни