13K70Telegramda ochish
Ўзбек чиновникларига 1050 та хизмат автомашинаси жоиз, битта ҳам кўп эмас Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоевага катта раҳмат. Вазир ўринбосари учун қандай автомашина русуми жоиз деган саволга жавоб сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 154- сонли қарорига ҳавола берди. Қарорда дарҳақиқат вазир ўринбосарларига хизмат енгил автомобилари бириктириш кўрсатилган. Лекин қандай русумдаги ва қийматда авто бириктириш лозимлиги аниқлаштирлмаган. Яъни Малибу ҳам мумкин, Ласетти ҳам. Андижон вилояти ҳокимига ўхшаганларга эса TAHOE ҳам мумкин. Бундан 21 йил аввал қабул қилинган ҳужжатнинг 1- банди менга жуда ёқди. Унга кўра, бириктириладиган енгил автотранспортнинг умумий чекланган сони 2067 та, шу жумладан шахсан бириктирилган автомобиллар сони 1050 та ва навбатчи автомобиллар сони 1017 та этиб белгилансин, дейилган. Яъни, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бюджет маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар, туманлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари учун жами 1050та автомашина жоиз холос. Кимдир бу қоидаларга амал қилинаётганини текшираяптими? Ахир 21 йил аввалги ҳукумат қарори ҳали ҳам ўз кучида! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin