13K35Telegramda ochish
Вазирлик ва идораларнинг хизмат автомашиналари ҳақидаги маълумотлар тўлиқ очиқланиши лозим Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов ўзбек амалдорларида хизмат автомашинасини “менинг машинам” деган қараш шаклланиб қолгани ҳақида фикр билдирипти. Ҳақ гап, лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Қатор вазирлик ва марказий идораларда биринчи раҳбарнинг хизмат машинасидан ташқари вазирлик ёки идоранинг яна бир машинаси раҳбарнинг оилавий ишлари учун беминнат фойдаланишда бўлиши ҳам нормага айланган. Бунга қарши чора борми? Албатта бор ва қайтадан велосипед кашф қилишга ҳожат йўқ. Бир сўм маъмурчилик харажатисиз буни йўлга қўйиш мумкин. Бунинг учун ҳар бир давлат ёки бюджет ташкилотининг барча хизмат автомашиналари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ ошкор қилиниши керак, Ҳукумат ва Президент Администрацияси хизмат машиналаригача (Истисно фақат Конституция кафолати бўлган Президент учун). Қолганини жамоатчилик назорати ҳал қилади. Бозорма-бозор юрган вазирлик машинаси, тўйга ёки тоққа дачага кетган қўмита машинаси тўғрисидаги маълумотлар ижтимоий тармоқда пайдо бўлса кифоя. Халқ ўзи суратга тушириб, муҳокама қилиб, баҳо бериб қўяди. Шунинг ўзи ҳаммасини жой-жойига саранжомлайди. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin