15K43Telegramda ochish
Абдулазиз Камиловга нисбат берилган ва бугунги биргина твитни деб Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати фейк, деб атаган твиттер аккаунтни Ўзбекистондаги иккинчи шахс - Сенат Раиси, Бош вазир ўринбосари, бир неча вазирлар ва АҚШ элчиси ўқиши жудаям қизиқ. Албатта бу твит Ташқи ишлар вазирлигининг расмий позицияси эмас, ҳурматли Абдулазиз Камиловнинг шахсий қараши бўлиши мумкин, деган версияни ўзим учун инкор қила олмайман. Агар шундай бўлса, Абдулазиз Ҳафизовичга яна бир бор ҳурмат изҳор қилса арзийди. P.S. Аккаунт Абдулазиз Камиловга таалуқли бўлмаса ҳам, твитда билдирилган қадриятли фикр катта эҳтиромга арзийди. Ўзбекистон фуқароси сифатида ушбу позиция менинг мамлакатим Ўзбекистоннинг позицияси бўлишини жуда-жуда истардим.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin