18K249Telegramda ochish
Инқилобий қарорлардан бири бу, агар қабул қилинса Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, бюджет маблағларидан оқилона фойдаланиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш таклиф этилмоқда. Агар ушбу лойиҳа қабул қилинса, охирги 4 йилда борган сари тизгинсиз ва серхаражат бўлиб бораётган ўзбек чиновникларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қисқартириш борасида биринчи уриниш бўлади. Имкон бўлса ушбу қарорни янада инқилобийлаштириш лозим: Биринчидан, давлат ҳокимияти ва республика давлат бошқаруви органлари биринчи раҳбарларидан бўлак барча чиновникларни хизмат автомашинасидан маҳрум этиш лозим. Иккинчидан, раҳбарларнинг ўринбосарлари бемалол такси ё агрегат хизматларидан (май такси, яндекс такси каби) фойдаланишлари мумкин. Ҳисоблаб кўрилган, чиновникнинг транспорт билан боғлиқ харажатлари 10-12 каррагача қисқаради. Дарвоқе, яқинда Ўзбекистон бозорига кириб келган хорижий банклардан бири хизмат автомашиналаридан бутунлай воз кечган ва унинг менежменти фақат такси агрегати хизматларидан фойдаланмоқда. Қолаверса бу ҳолда чиновникларнинг қайси вақтда қай манзилга борганини тўлиқ назорат қилиш ҳам мумкин (боғчагами, мактабгами, бозоргами ё тор доирадаги маишатгами) Учинчидан, Президентдан бошқа барча мансабдорларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган автомашиналардан фойдаланиш тақиқланиши лозим. Ўзбек чиновниклари ўзбекистонликлар қандай тақиқлар остида яшаётган бўлса шу тақиқларни ўз баданида ҳис қилишлари лозим ва бу харажатларни қисқартиради, улар ёқтирган миллий маҳсулотимизни қўллаб қувватлайди ҳам. Тўртинчидан, давлат ҳокимияти ва республика давлат бошқаруви органлари раҳбарлари хизмат автомашиналари ойналари қорайтирилиши тақиқланиши лозим. Аввало бу шаффофлик, кейин жудаям қорайтиргиси келса, бу чиновникнинг шахсий чўнтагидан амалга оширилиши керак. Чиновникларимиз, юқоридан айтилганидек, фуқаролар қандай тақиқлар остида яшаётган бўлсалар шу тақиқларни аввал ўзларига тадбиқ этишлари керак бўлади. Бефарқ бўлманг, лойиҳа билан танишинг ва таклифлар беринг. Ахир чиновниклар сиз тўлаган солиқлар ҳисобига хизмат автомашиналаридан фойдаланишади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin