“Коррупцияни қабул қилиш индекси, Бошқарув сифати индикаторлари ва Ҳуқуқ устуворлиги индекси” мавзусида вебинар ўтказилипти. Вебинар материаллари очиқ платформага жойлаштирилган.
Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича материаллар бу ерда. Қизиқ тарафи Коррупцияни қабул қилиш индекси борасида аҳволимиз 2001-2002 йилларда ҳозиргидан кўра анча яхши бўлган. 2003 йилдан аҳвол кескин ёмонлаша борган.
Ҳуқуқ устуворлиги индекси бўйича презентация билан бу ерда танишишингиз мумкин. Ўзбекистон позициясига таъсир
қилувчи муаммолар
сифатида норматив -ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри қўллаш, давлат секторидаги
кадрлар муаммолари, оммавий ахборот воситаларига тазйиқ ўтказиш, коррупция муаммолари кабилар санаб ўтилган.
Бошқарув сифати индикаторлари презентацияси янаям қизиқ. Ислоҳотлар натижаларининг аҳоли ҳаётида тўлиқ акс этмаслиги, давлат хизматчилари ўртасидаги ҳуқуқий нигилизмнинг кучайиши, инсон ҳуқуқларига риоя қилмаслик, мансабдорларнинг ноқонуний ҳаракати учун жазоланмаслиги, Давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг шаффофлиги ва аҳоли олдида ҳисобдорлигининг пастлиги кабилар тубдаги ўрнимизни белгилаётган омиллар сифатида келтирилган.
Танишинг. Фойдали материаллар кўп. Тавсия этамиз.